Ўзбекистон парламенти ҳукумат таркибини тасдиқлаш ваколатига эга бўлади



 
  Расм манбаси : Президентнинг матбуот хизмати

2019 йилдан Олий Мажлис ҳукумат аъзолари ва вазирларни тасдиқлайди, шунингдек, вилоят ва туман раҳбарларини ҳам маҳаллий кенгашлар тасдиғи билан лавозимга тайинлаш амалиёти жорий этилади

Президент Шавкат Мирзиёев Парламентга мурожаатномасида Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини Олий Мажлис томонидан тасдиқлаш амалиёти жорий этилишини эълон қилди.

«Ҳозирда парламент бош вазирни тасдиқлайди. Лекин, вазирларни лавозимга қўйишда қатнашмайди. Шунинг учун ҳукумат аъзолари парламент олдида масъулиятни етарли даражада ҳис этаётгани йўқ. Шу боис, Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини Олий Мажлис томонидан тасдиқлаш амалиётини киритишни таклиф этаман.

Бўлажак вазир парламент аъзолари олдида соҳани ривожлантириш бўйича ўз дастурини ҳимоя қилсин ва унга эришиш йўлларини асослаб берсин. Бир сўз билан айтганда, лавозимга муносиб эканини исботласин. Шундан сўнг мен имзо чекаман», деди президент.

Шунингдек, Мирзиёевнинг сўзларига кўра, вилоят ҳокимини олдин кенгаш аъзолари, ундан сўнг президент тасдиқлайдиган бўлади. Туман ва шаҳар ҳокимлари ҳам тегишли маҳаллий кенгашлар томонидан тасдиқланади.

Мавзуга доир:

Маҳаллий кенгашларга энди ҳокимлар раислик қилмайди

2018-12-28 16:09:27  |  2297 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация