Адлия вазирлиги “Open Justice” дастури орқали ўз тизимини тозаламоқчи



 
  Расм манбаси : shutterstock.com

Дастур адлия тизимини очиқ ва шаффоф қилиш, коррупцияга қарши курашиш мақсадида ишлаб чиқилган

Адлия вазирлиги тизимдаги очиқлик ва шаффофликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш мақсадида “Очиқ адлия” (“Open Justice”) ижтимоий дастурини тасдиқлади. Бу ҳақда Вазирлик ахборот хизмати маълум қилди.

 “Очиқ адлия” дастури доирасида:

Жисмоний ва юридик шахсларга адлия органлари биноларида аудио-видео ёзиш мосламаларидан фойдаланишга рухсат берилди.

Нотариал идоралар ва давлат хизматлари марказлари ходимларининг ўз вазифаларини бажаришда йўл қўяётган камчиликлари устидан интернет орқали тезкор шикоят бериш тизими яратилади.

Вазирликнинг "Facebook"даги “Адлия билан мулоқот” гуруҳи ҳамда "Telegram"даги “Ҳуқуқий ахборот” каналида кенг муҳокамага сабаб бўлаётган қонун ҳужжатлари лойиҳалари юзасидан ҳуқуқий экспертиза хулосаси жойлаштирилади.

Адлия вазирлиги веб-сайтида жисмоний ва юридик шахслар адлия органларига юборган ўз мурожаатларини кузатиб боришлари мумкин.

Вазирлик ўз биносидаги хоналарнинг жойлашиш структурасини ҳам қайта кўриб чиққан. Ходимлар кенг майдонда бир-бирини бемалол кузата оладиган даражада жойлаштирилган.

Адлия вазирлиги ва унинг таркибий бўлинмаларининг молиявий фаолияти билан боғлиқ маълумотлар вазирликнинг веб-сайтида эълон қилинади. Бунда харажатлар, уларнинг бажарилиши билан боғлиқ ҳисоботлар, харид қилиш билан боғлиқ шартномалар рўйхати билан танишиш мумкин бўлади.

Адлия органлари ҳар йил якуни бўйича аҳолига бажарилган ишлар юзасидан ҳисобот беради.

2019-03-19 18:43:46  |  2452 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация