Аудиторлик текширувларини ўтказишга янги талаблар белгиланди
2019 йил 1 январдан бошлаб кўпроқ аудиторлик ташкилотлари давлат корхоналарини текшириш имкониятига эга бўладилар. Шу санадан бошлаб устав капиталида давлат акциялари (улушлари) тўплами 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарда ташқи аудитни ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини Давлат рақобат қўмитаси ва Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган рўйхат ичидан танлов асосида танлаш тартиби бекор қилинади.
Бироқ хўжалик юритувчи субъектнинг (давлат ва нодавлат) айнан битта аудиторлик ташкилоти томонидан кетма-кет 7 йилдан ортиқ муддатда текширилиши тақиқланади.
2020 йил 1 январдан эса мажбурий аудиторлик текшируви остига тушадиган ташкилотлар рўйхати кенгайтирилади. Уларга ҳисобот йили якуни бўйича қуйидаги 3 шартдан бир вақтнинг ўзида иккитасига жавоб берган тижорат ташкилотлари киритилади:
активларнинг баланс қиймати ЭКИҲнинг 100 минг баробар миқдоридан ортиқ бўлса;
маҳсулотларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушум
ЭКИҲнинг 200 минг баробар миқдоридан ортиқ бўлса;
ходимларнинг ўртача йиллик сони 100 кишидан ортиқ бўлса.
Аудиторлик текширувлари фақат Халқаро бухгалтерлар федерацияси томонидан нашр этиладиган халқаро аудит стандартлари асосида амалга оширилади.
0 изоҳлар
Изоҳ қолдириш