ЙҲҚни бузганлик учун жаримани 60 кун ичида тўлаш мумкин бўлди
Шу пайтгача йўл камералари орқали қайд этилган қоидабузарликлар учун жарима тўлашга шунча муддат берилар, қолган ҳолларда жаримани 15 кун ичида тўлаш шарт эди
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар билан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималарни тўлаш муддати узайтирилди. Энди у фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган ёки қайд этилмаганидан қатъи назар, қарор чиқарилган кундан эътиборан 60 кундан кечиктирмай, унинг устидан шикоят берилган ҳолларда эса – шикоят (протест) қаноатлантирилмай қолдирилганлиги тўғрисида хабар берилган кундан эътиборан 30 кундан кечиктирмай тўланиши мумкин (332-модданинг иккинчи қисми).
Илгари ушбу муддатлар фақат камера объективлари остига тушган жарималар бўйича қўлланилар эди, қолган ҳолларда эса қоидабузар 15 кунда уни тўлаши талаб этиларди.
4 изоҳлар
1.Хужамберди
Менга жариманг бор деб огохлантирилмаган 65 кун булди энди жариманг бор деяпди мени туламасликга хакким борми
2.Мансур
жарима ундириш муддати қонунчиликда кўрсатилганми, муддат ўтганлиги учун судлар томонидан жаримани бекор қилса бўладими
3.TAHRIRIYAT
Oaxmonov Asilbek, ha, haqli
4.Оахмонов асилбек
60 кундан отиб кетти жаримам машинами жаримага тортика хаклими йпх
Изоҳ қолдириш