Юридик университетга кириш имтиҳонларида она тили ва адабиёт асосий фан бўлди



 
  Расм манбаси : uz.utro.news

Чет тили фани бўйича тестларда ҳар бир тўғри жавоб учун 2,1 балл берилади, тарих учинчи ўринга туширилди

Тошкент давлат юридик университети учун тест синовларида энди асосий баллар тарих фани бўйича билимлар учун эмас, она тили ва адабиёти фани бўйича билимлар учун берилади.

Kun.uz хабарига кўра, Давлат қабул комиссиясининг 2019 йил 31 январдаги 15-сон мажлис баёнига биноан, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат юридик университетининг «Юриспруденция (фаолият турлари бўйича)» бакалавриат таълим йўналиши учун тест бўйича мувофиқ келувчи фанлар мажмуаси қуйидагича белгиланган:

Она тили ва адабиёти фани бўйича — 3,1 балл;

Чет тили фани бўйича — 2,1 балл;

Тарих фани бўйича — 1,1 балл.

ТДЮУ маъмурияти ушбу ўзгаришни тасдиқлаган.

Таъкидланишича, талабаларда юрист кадрлар учун муҳим аҳамият касб этадиган таҳлилий фикрлаш, янги билимларни мустақил равишда эгаллаш ҳамда улардан фойдаланиш, ҳуқуқ нормаларини шарҳлаш ва қўллаш каби билим ҳамда кўникмаларни шакллантириш учун тил билиш қобилияти, шу жумладан хорижий тилларни мукаммал ўзлаштириш зарур. Шу сабабли фанлар тақсимоти ўзгарган.

2019-02-07 20:36:58  |  4255 |   0  | 

1 изоҳлар

Апрел 02, 2019  12:15

1.Нилуфар

Ундай бўлса, фанлар кетма-кетлигидаги ўзгаришни Миллий университет ҳамда Дипломатия университетига ҳам татбиқ этиш керак. Ахир янги қарорга мувофиқ абитуриент соҳа йўналиши бўйича 3 та олий ўқув юртига ҳужжат топшириши мумкин.



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация