Вояга етмаган маҳкумлар ота-онаси билан чекловларсиз учрашиш ҳуқуқига эга бўлади



 
  Расм манбаси : Рамблер/новости

Шунингдек, маҳкума аёлларнинг фарзандлари билан учрашиши бўйича алоҳида тартиб белгиланади

Ўзбекистонда илғор хорижий тажриба ва халқаро стандартларни инобатга олиб, жазони ижро этиш тизимида шахсни ахлоқан тузатиш ва жамиятга ижтимоий мослашувини таъминлашга қаратилган қатор қонун ҳужжатлари ишлаб чиқилади. Бу 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасида назарда тутилган.

2019 йил 20 ноябргача муддатда тайёрланиши белгиланган мазкур ҳужжатлар лойиҳаларида:

янги ташкил этилган пробация хизмати фаолиятининг механизмлари, маҳкумларга ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш тартибини жорий этиш;

маҳкумларни рағбатлантиришнинг аниқ ва адолатли мезонларини ишлаб чиқиш;

вояга етмаган маҳкумларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар билан учрашишга бўлган ҳуқуқига нисбатан чекловларни бекор қилиш;

маҳкума аёлларнинг ўз фарзандлари билан учрашишининг алоҳида тартибини белгилаш;

маҳкумларнинг учрашувлари ва телефон орқали сўзлашувлари сонини кўпайтириш, учрашувларни алмаштириш тизимини жорий этиш каби вазифаларни амалга ошириш назарда тутилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ маҳкумларга содир этган жиноятига қараб сайлаш ҳуқуқи берилиши маълум бўлган эди.

2019-01-05 18:25:03  |  2086 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация