Адвокатларнинг телефон сўзлашувларини эшитишга рухсат берилиши мумкин



 
  Расм манбаси : Вася Ложкин. "Родина слушает"

Палата раиси мазкур қонун адвокатлар билан ҳисоблашмасдан ва уларнинг хабарисиз қабул қилинаётганидан норозилик билдирди

Олий Мажлис Сенати  24 март куни учинчи ялпи мажлисида “Фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишга қаратилган қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини маъқуллади.

Ушбу Қонун билан “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги, “Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги қонунларга ва Жиноят-процессуал кодексга ўзгартиш ҳамда қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда.

Жумладан, прокурорнинг розилиги билан адвокатнинг телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали амалга ошириладиган сўзлашувлари, узатиладиган хабарлари ва маълумотларини назорат қилиш белгиланмоқда.

Амалдаги тартибга мувофиқ, қонун Президент томонидан имзоланганидан сўнг расмий юридик кучга эга бўлади.

Бу хабар Интернет орқали тарқалгач, адвокатлар орасида безовталик пайдо бўлди. Кўпчилик, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва адвокатура соҳасининг нуфузини оширишга қаратилган саъй-ҳаракатлар фонида илғор халқаро меъёрлар ва олий судлов қадриятларига зид бўлган мазкур янги нормаларнинг қабул қилинаётганини ажабланиш билан қарши олмоқда.

Янги нормалар нафақат мазмунан, балки қабул қилиниш тарзи билан ҳам хавотирларга сабаб бўлди. Зеро, юқорида номи келтирилган қонуннинг НҲҲЛМПда (regulation.gov.uz) муҳокама қилингани тўғрисида маълумот йўқ. Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига кўра, адвокатлик фаолияти ва суд ишини юритиш билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари Адвокатлар палатаси билан келишилиши шарт.

Адвокатлар палатаси раиси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қонун лойиҳаларини муҳокама қилиш бўйича мажлисларида иштирок этиш ва уларга доир фикр билдириш ҳуқуқига эга.

Шу боис Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси раиси Алим Эрназаров мазкур қонун адвокатлар ҳамжамияти билан ҳисоблашмасдан қабул қилинаётганидан норозилик билдирди.

“Албатта, бугун Сенат томонидан маъқулланган, адвокатлик фаолиятимизга тегишли ўзгаришларга менинг ҳам қатъий эътирозим борлигини билдираман. Бу ҳолатдан, адвокат ва Адвокатлар палатаси Раиси сифатида - норозиман. Қонун ҳужжатларида, адвокатларга тегишли қонун ҳужжатлари лойиҳаси, Адвокатлар палатаси Раиси томонидан имзоланиши (розилик олиниши) белгиланган. Бирок, қонунчиларимиз томонидан бу тартибга риоя қилинмади. Яъни, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Раис Алим Эрназаров, юқорида эсланган қонун лойиҳасига имзо (виза) қўймаган.

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси, адвокатларимиз жипслигида адвокатлик фаолиятида халқаро стандартларни тадбиқ этишга ҳаракат қилади”, дейилади Раиснинг адвокатларга мурожаатномасида.

2020-03-25 00:22:00  |  2935 |   0  | 

18 изоҳлар

Март 25, 2020  17:37

1.Джахонгир

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан мазкур қонунни қабул қилинишида ўринсиз ва ассосиз хавотирлар деб изох берилибди, аммо лекин ўша гап , қўпол қилиб айтганда қонун қабул қилинишида ҳаттоки адвокатура тузилмаларига кўмаклашиб борадиган ҳурматли адлия органлари ҳам эътироз билдиришмаган экан, адвокатнинг нуфузи ва қонунийликни таъминлаш хақида умуман гапирмасак ҳам бўлади.

Март 25, 2020  15:33

2.Ойбек Рахимов

Хурматли хамкасблар, адвокатлар байрами куни менимча унинчи масала, саломатмисиз, хотиржаммисиз, шу куни нафакат адвокатлар, балки хар бир шахс учун шу кун байрам. Булмаса байрам куни билан адвокатдаги алдаб куйишни адлия ва прокуратура вакиллари кулидан келади, бу кийинмас... Иккинчидан, адвокатлар тугрисидаги конунда адвокат дахлсизлиги чекланиши хакида шартлар мавжуд була туриб нега Яна кушимча чеклов урнатишда... Адлия ходимлари нега хозирга кадар бунинг сабабини изохлашдан кочиб юришибди, сабаби нима, ёки улар хам мажбурланганларнинг биримикан...

Март 25, 2020  14:04

3.Насим Хидиров

Қонун ҳужжатлари мухокама порталига қўйилганида фикр мулоҳазаларни билдирган бўлардик.Адвокатларга оид қонунчиликни такокмиллаштириш учун адвокатлар томонидан амалиётда дуч келинаётган муаммолардан келиб чиқиб, жуда кўп яхши таклифлар билдирамиз Палата сўраган вақтида. Палата ҳам саралаб Адлия вазирлигига киритади.Чунки ўзида қонунчилик ташаббуси йўқ.Адлия вазирлиги ҳам обдон саралаб, кейин юқорига узатади. Жуяли таклифлар ярим йўлда қолиб кетмоқда, қабул қилинмайди. бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали амалга ошириладиган сўзлашувлари, узатиладиган хабарлари ва маълумотларини назорат қилиш.Бу дегани адвокатнинг компьютери ва телефонидаги маълумотлар розилигисиз текширилади дегани. Ахир бу "Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида"ги қонуннинг 6-моддасидаги "Адвокатнинг шахси дахлсиз. Адвокатнинг дахлсизлиги унинг уй-жойига, хизмат хонасига, фойдаланишидаги транспорти ва алоқа воситаларига, унинг хат-хабарларига, унга тегишли ашёлар ва ҳужжатларга ҳам тааллуқлидир." деган талабларга зид эмасми? Прокурор ва адвокатнинг тенглиги деган баландпарвоз гаплар кўп. амалда эса адвокатларнинг судларга телфон ва ноутбук олиб киришига рухсат берилганлигини ҳисобга олмасак қолгани эски тос, эски ҳаммом. Масалан алоҳида қонун билан 8-январ куни Прокуратура ходимлари кунини белгиланди, касб байрами сифатида нишонланиб келмоқда. Адвокатлар ҳам неча йилдан бери Адвокатлар кунини белгилаш тўғрисида қонунчиликка таклифлар билдириб келмоқда.Лекин бу таклиф ҳам "йўқолиб" кетаяпди.Адлия вазирлиги ҳам прокуратура томонда, қўллаб-қувватлаб баёнот билан чиқибди.Энди фақат Президент вето қўйиш хуқуқига эга, бўлмаса қонун кучга киритилади.Ушбу қонунга киритилган ўзгартириш натижаси келажакда аянчли бўлади. Прокуратура адвокатураниннг устидан буткул ҳукмронликни ўрнатиб, мустақил адвокатура йўқ бўлади ҳисоб. Бугунги кунда 34 млн аҳолига 4000 адвокат яъни ҳар 8500 та кишига(Пахтачи туманида бу кўрсаткич 40000 аҳолига 1 нафар) ) 1 нафар адвокат тўғри келадиган замонда бу кўрсаткичнинг янади ошишига ва адвокатлар сони камайишига олиб келади холос. Депутат ва сенаторларимиз эса қарсак чалиш билан овора.Афсус..Қонун ҳужжатлари мухокма порталига қўйилганида фикр мулоҳазаларни билдирган бўлардик.Адвокатларга оид қонунчиликни такокмиллаштириш учун адвокатлар тмонидан амалиётда дуч келинаётган муаммолардан келиб чиқиб, жуда кўп яхши таклифлар билдирамиз Плата сўраган вақтида. Палата ҳам саралаб Адлия вазирлигига киритади.Чунки ўзида қонунчилик ташаббуси йўқ.Адлия вазирлиги ҳам обдон саралаб, кейин юқорига узатади. Жуяли таклифлар ярим йўлад қолиб кетмоқда, қабул қилинмайди. Чет давлатларда масалан ёш қўшнимиз Қозоғистон қонунчилиги кўриб чиқдим.Адвкокатларга анча эркинлик берилган экан бизга нисбатан. Бунақа нормалар йўқ.Прокуратура назорат ўрнатадиган. Адвокатлар палатаси раисига қонунчилик ташаббуси берилиши керак! Президентдан қонунни имзоламасдан ВЕТО қўйишини кутамиз!

Адвокатнинг телефон сузлашувларини эшитиш учун, факатгина шахсан адвокатга нисбатан жиноий иш кузгатилган ва у гумонланувчи сифатида ишга жалб этилган холларда суд томонидан белгиланиши мумкин. Бошка барча холларда мазкур норма халкаро хукук нормаларига зид хисобланиб, миллий конунчилигимиз обрусига путур етказиши бир пайтда адвокатларга турли тайзиклар утказиш учун хукукий замин яратиб беради.

Март 25, 2020  13:37

5.Amrullo Axmedov

Агар мазкур қонун Президент томонидан маъқулланса адвокатлар суриштирув ва дастлабки тергов идораларида химоя остидаги шахсни тўлақонли химоя қила олмайди.

Ҳурматли Хамкасблар!... Адвокатурани хар томонлама бўғишга уларни фаолиятини чеклашга харакат қилинаётган ҳар қандай уринишларга қарши курашиш ва нохолис қонунларни чиқарилишини олдини олишга қаратилган ишларни бажаришда хамжиҳатлик билан фаол қатнашайлик ва ўз таклифларимизни билдирайлик. Зеро Сизнинг арзимас деб ўйлаган таклифингиз биз учун қадрли бўлиши мумкин.

Тохирбек Тожибоев, [25.03.20 12:05] Қонун лойиҳасига Палата раиси Алим Эрназаров имзо қўймаган бўлса, унда эътироз билдириш мумкин-ку Тохирбек Тожибоев, [25.03.20 12:07] Адвокатлар хақидаги хар қандай қонун лойиҳаси ишлаб чиқишда Адвокатлар палатаси иштирокида улар билан маслахатлашган холда Қонун қабул қилиниши юқоридаги Фармонда белгилаб қўйилган. Тохирбек Тожибоев, [25.03.20 12:08] Махмуд акам тўғри ёзибди. Нимага Суд эмас. Прокурор розилиги билан дейилган. Унда Прокурорлар бизга тайъзиқ ўтказади-ку. Хурматли Адвокатлар Палатаси биз Сизларни қўллаб қувватлаймиз. Юқорида изоҳ берган адвокатлар фикрларига қўшиламиз. Тезда бундай фожиа ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президентига Мурожаат тайёрлаш керак. Чунки Қонун чиқарувчилар Президентнинг Фармонини тескари қилиб бажараётганлигини мана бу исботи бўлади. Қонунда адвокатларни химояси остидаги шахс билан холи учрашуви белгиланиб турган бир пайтда, уларни телефонини эшитишга бало борми?....

Март 25, 2020  08:43

8.Адвокат Баходир Маммедов

Ассалому алайкум! Назаримда бу конун нормаси жиноятни конуний талаблар хамда тажриба, етарли билам ва куникмалар билан очишдан кийналаетган тезкор ходимлар учун махсус ишлаб чикилгандек. Жиноят содир этишда гумонланувчидан тазъйик остида курсатув олиш еки адвокатга босим етказиш ехуд «битим» таклиф килиш каби иллатларни осон йулини топиб, легал тус беришганга ухшайди. Модомики шундай экан, санкцияни суд бериши ва бундан харакат прокурорга нисбатан хам амалга оширилиши белгиланса адолатли буларки балки. Лекин хар кандай холатдаям адвокатнинг дахлсизлиги, узи иштирок этган иш буйича курсатувлар олинмаслиги тугрисидаги нормаларга мутлако ЗИД булади.



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация