Бош прокуратура ҳайдовчиси хизмат автомобилида пиёдани уриб кетди



 
  Расм манбаси : Gazeta.uz

Пиёда жароҳатлардан вафот этган, ҳайдовчига нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси билан иш қўзғатилган

Бош прокуратуранинг Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бошқармаси томонидан Бош прокуратура бошқармаси ҳайдовчиси Ж.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан қўзғатилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бош прокуратура матбуот хизмати маълумотига кўра, ҳайдовчи 24 январь куни кечқурун ўзига бириктирилган “Lacetti 2” автомашинаси билан Яшнобод туман, Шаҳрисабз кўчасида чорраҳанинг пиёдалар ўтиш жойидан ўтиб келаётган 1960 йилда туғилган фуқаро Н.Х.ни уриб юборган.

Натижада пиёда ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳатлари олиб, 1-сонли Республика клиник шифохонасига жойлаштирилган ва 29 январда шифохонада вафот этган.

Бош прокуратура матбуот хизмати ўз хабарида пиёдани уриб юборган ҳайдовчи ва вафот этган пиёданинг шахсига оид маълумотларни очиқламаган.

Жиноят иши юзасидан олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида тегишли экспертизалар ўтказилиб, ҳайдовчига Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан айб эълон қилинган.

“Ҳозирда жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари тамомланиб, жиноят иши айблов хулосаси билан судга юбориш арафасида. Мазкур ҳолат юзасидан қонунийлик қатъий таъминланиши кафолатланади”, – дейилган Бош прокуратура матбуот хизмати хабарида.

Айрим нашрлар хабарига кўра, ЙТҲ қурбони Тошкентдаги Вестминстер университети қошидаги лицей ўқитувчиси бўлган.

2019-02-15 20:51:20  |  2239 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация