Юрий Пилипенко: Форум жараёнида бепул юридик ёрдамга бағишланган жиддий мунозаралар бўлади
Юрий Пилипенко,
Россия Федерацияси Федерал адвокатлар палатаси президенти:
– Тошкентга биринчи келишим. Тан олишим керак, шаҳар менга жуда ёқди. Кеча маза қилиб Тошкентни айландим: анчадан бери бунақа озода, кўкаламзор шаҳарни кўрмаган эдим.
Бутун дунёдан бир талай мутахассисларни, меҳмонларни тўплаган халқаро юридик форум айнан шу шаҳарда ўтказилаётганидан хурсандман. Тушунишимча, бу ўзбек давлати ҳаётидаги янги анъана. Форум жараёнида бепул юридик ёрдамга бағишланган жиддий мунозаралар бўлади. Биз, россиялик адвокатлар, ўз қонунчилигимиз, ўз ютуқларимиз ва хатоларимиздан келиб чиққан ҳолда тажрибаларимизни баҳам кўришга тайёрмиз.
Ўйлайманки, ўзбекистонлик ҳамкасбларимизнинг ҳам бизга айтадиган гаплари кўп. Уларнинг тажрибалари билан танишишни хоҳлаймиз, улардан ўрганадиган жойларимиз борлигини биламан.
0 изоҳлар
Изоҳ қолдириш