ИИБ ходимига 10 минг доллар пора таклиф қилган шахс қўлга олинди



 
  Расм манбаси : Turon24

Наманганда ҳужжатларни қайд этмаслик ва жиноят иши қўзғатмаслик эвазига ИИБ ходимига 10 минг АҚШ доллари таклиф қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати маълум қилди, деб ёзади Turon24.

Жорий йил 28 сентябрь куни вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда Наманган шаҳрида яшовчи, 1959 йилда туғилган М.Н. бошқарувида бўлган "Cobalt" автомобили тўхтатилиб, текшириб кўрилганида автомашина салонида 8,0 грамм гашиш гиёҳванлик моддаси борлиги аниқланади. Тўпланган ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлинмасига юборилади.

1 октябрь куни Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими катта тезкор вакили вилоят ИИБ бошлиғи номига билдирги билан мурожаат қилиб, М.Носир ушбу ҳужжатларни қайд этмаслик ва жиноят иши қўзғатмаслик эвазига 10 000 АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилаётганини маълум қилган.

Мазкур билдиргига асосан вилоят прокуратураси, Ўз хавфсизлиги бўлими ва ЖҚБ ходимлари иштирокида 2 октябрь куни ўтказилган тезкор тадбирда М.Носир тезкор вакилга тегишли автомашина ичида ИИБ ходимига 9 050 АҚШ долларини пора тариқасида бераётган вақтида ашёвий далил билан қўлга олинди.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар прокуратураси томонидан 2018 йил 3 октябрь куни Жиноят кодексининг 211-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

2018-10-07 15:13:29  |  2188 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация