Аудиторлик фаолиятини лицензиялаш соддалаштирилади



 
  Расм манбаси : Livemint

Шунингдек, аудиторларни сертификатлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизими такомиллаштирилади

Вазирлар Маҳкамасининг “2019 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Дастурга кўра, “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади. Қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилади:

аудиторлик фаолиятини лицензиялаш жараёнини соддалаштириш;

халқаро амалиётни ҳисобга олган ҳолда аудиторларни сертификатлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш;

аудиторлик ташкилотлари иши сифатининг ташқи назоратини амалга ошириш бўйича замонавий ва самарали мониторинг тизимини ривожлантириш;

халқаро аудит стандартларини қўллаш;

ҳар йили аудиторлик текширувидан ўтиши шарт бўлган ижтимоий аҳамиятга эга корхоналарни аниқлаш.

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича масъул ижрочилар - Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банк, Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси. Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш муддати - 2019 йил 1 июль, Қонунчилик палатасига киритишнинг тахминий муддати - 2019 йил 1 август.

2019-02-13 12:03:28  |  2189 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация