Болалар нафақаси ва моддий ёрдамни вақтинча прописка бўйича “маҳалладан” олиш мумкин бўлади



 
  Расм манбаси : Сурхон тонги

Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга тегишли тузатишларни Адлия вазирлиги ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда “Народное слово” газетаси хабар берди.

Эслатиб ўтамиз,  юқорида кўрсатилган Низом фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан:

14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа;

бола 2 ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа;

кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам  тайинлаш ва тўлаш тартибини тартибга солади.

Бунда ишлаётган оналарга бола 2 ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа маҳаллалар орқали тайинланади, башарти улар бюджет соҳасида ишласалар. Қолган ходимларга мазкур нафақаларни корхоналар ўз маблағларидан тўлайди.

Ариза берувчининг муҳтожлиги даражаси нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш учун асосий мезон ҳисобланади. Уни аниқлаш ва тўлаш (ёки тўлашни рад этиш) тўғрисида қарор қабул қилиш учун  маҳаллада 12 ой муддатга камида 5 кишидан иборат махсус комиссия ташкил этилади.

Низомнинг 12-бандига асосан болали оилаларга нафақа ва моддий ёрдам ариза берувчининг доимий яшаш (рўйхатдан ўтиш) жойи бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан тайинланади. Агар тузатишлар тасдиқланса, келтирилган ижтимоий ёрдам турларини вақтинча яшаш ёки ҳисобга олиш жойи бўйича олиш мумкин бўлади.

“Инсон ҳуқуқлари бўйича онлайн мурожаатлар” акцияси чоғида фуқаролардан тушган таклифларни ўрганиш натижасида бундай ўзгартиришлар ташаббуси билан чиқилди.

Лойиҳа ҳозирча жамоатчилик муҳокамасига қўйилмаган. ҚҲТБТ порталида лойиҳа эълон қилинганидан кейин мазкур шарҳ тўлдирилиши ёки унга тузатиш киритилиш мумкин.

2018-09-27 17:18:46  |  2482 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

2 изоҳлар

Март 18, 2019  14:22

1.Таҳририят

“Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.02.2013 йилдаги 44-сон Қарори мавжуд. Унинг 4-бандига кўра “Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги қарор фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи – посёлка, қишлоқ ва овул, шунингдек шаҳарларнинг маҳаллалари фуқаролар йиғини (вакиллар йиғилиши) ёки бундай қарорларни қабул қилиш учун фуқаролар йиғини томонидан ваколат берилган Комиссия (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади”. Мазкур Низомнинг 8-бандида эса болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам ҳар бир оила аъзосига ўртача ойлик жами даромад миқдори жами даромад аниқланаётган давр учун белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 1,5 баравардан ортиқ бўлмаган оилаларга тайинланиши белгиланган. Юқоридаги Қарор бандларидан келиб чиққан ҳолда, Сиз яшаш жойингиздаги маҳалла фуқаролар йиғинига ариза билан мурожаат қилишингизни тавсия қиламиз. Аризангизни МФЙдаги тузилган Комиссия ўрганиб чиқиб моддий ёрдам бериш ёки бермасликни ҳал қилади. Агар ушбу Комиссия қароридан норози бўлсангиз, юқори органга ёки маъмурий судга мурожаат қилишингиз мумкин. (Жавобни тайёрлашда ёрдам бергани учун “Sanrtaleks” адвокатлик фирмаси адвокати С.Пардаевга таҳририят ўз миннатдорчилигини билдиради).

Март 05, 2019  15:36

2.Xakimova Shaxlo Muxtorovna

Assalom mani bir savolim bor erim bilan ajrashganman aliment olaman uzim ishlayman ota onamnikida turaman onamlani uyi 2 xonali u yirda ukam oilasi bilan ota onam va man ug'lim bilan 14 yoshgacha maxaladan bolam uchun maddiy yordam olishim mumkinmi avaldan raxmat



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация