Қамоқхоналарда парламент ва жамоатчилик назорати кучайтирилади



 
  Расм манбаси : parliament.gov.uz

Омбудсманнинг ваколатларини кенгайтириш орқали, қамоқхоналарда қийноқ ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ва жазо турлари қўлланилишининг олдини олиш чоралари кўрилади

Ўзбекистон парламенти қийноқ ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ва жазо турларининг олдини олишда Омбудсманнинг ролини кучайтириш, қамоқда сақлаш жойларида сақланаётган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш устидан парламент ва жамоатчилик назорати кучайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси устида иш олиб бормоқда.

Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабарига кўра, лойиҳа “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги қонун ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутади.

Қонун билан Ўзбекистонда “миллий превентив механизм” институтининг жорий этилади. Яъни Омбудсман томонидан доимий равишда қамоқда сақлаш жойларига кириш йўли билан қийноқ ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ва жазо турларининг олдини олиш чоралари кўрилади.

Ушбу қонун лойиҳасига кўра, Омбудсман қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:

– қамоқда сақлаш жойларига кирганида у ерда сақланаётган шахслар сони ҳақида маълумот олиш;

– улар сақланаётган шароитни ўрганиш;

– қамоқда сақлаш жойларидаги шахслар билан холи учрашиш;

– бундай жойларда шахсни сақлашнинг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан танишиб чиқиш;

– қамоқда турган шахсни тиббий кўрикдан ўтказишни талаб қилиш;

– қамоқда сақлаш жойлари маъмуриятининг қонунга зид ҳаракати (ҳаракатсизлиги)нинг олдини олиш бўйича кечиктириб бўлмас чоралар кўриш;

– шахсларни қамоқда сақлашнинг шароити ҳақида ўз хулосасини тайёрлаш ва уни тегишли органларга юбориш;

– қийноқ ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ва жазо турларининг олдини олиш фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш.

Шунингдек, қамоқда сақлаш жойларидан ташқари, шахснинг ўз эрки билан тарк эта олмайдиган бошқа жойларга ҳам Омбудсман кириб бориши мумкин бўлади. Бундай жойларга шахсни суд ёки бошқа ваколатли орган қарори билан жойлаштириладиган турли интернат муассасалари, ижтимоий хавфли касалликларга чалинган шахсларни даволаш ва сақлаш муассасалари, психиатрия муассасалари ва бошқалар киради.

Ушбу қонун лойиҳасида Омбудсманнинг ушбу фаолиятига амалий кўмак бериш учун нодавлат нотижорат ташкилотлар вакилларидан иборат бўлган эксперт гуруҳи тузилиши режалаштирилмоқда.

Омбудсман Котибиятида қийноқ ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ва жазо турларининг олдини олишда Омбудсманга кўмаклашиш шуъбаси тузилади. Омбудсман эксперт гуруҳи аъзолари ва Котибият ходимларига қамоқда сақлаш жойларига кириш бўйича йўлланмалар беради.

Бундан ташқари, мансабдор шахсларнинг Омбудсман олдидаги масъулиятини ошириш мақсадида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга янги 197-4-модда киритиш ва унда Омбудсманнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун маъмурий жавобгарлик ўрнатиш таклиф этилмоқда.

2018-12-18 11:42:54  |  2143 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация