Келинларни бир ой ичида куёв хонадонига пропискага қўйиш қонуний талабга айланиши мумкин



 
  Расм манбаси : uznews.uz

Бош вазир Хотин-қизлар қўмитаси ва Адлия вазирлигига бу масалада ҳукуматга таклиф киритиш вазифасини юклади

Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Хотин-қизлар қўмитаси ва Адлия вазирлигига келинларни улар тушган хонадонга бир ой муддат ичида рўйхатдан ўтказиш бўйича таклиф тайёрлаш хусусида кўрсатма берди. Бу ҳақда Kun.uz хабар берган.

Хабарда айтилишича, Хотин-қизлар қўмитасининг 24 декабрь куни бўлиб ўтган ҳисобот конференциясида 1 ой ичида келинни пропискага қўйиш талаби, бу меъёр қонунийлаштирилмагани сабабли иш бермаётгани таъкидланган.

"Икки ҳафта ичида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритинглар – пропискага қўйиш масаласини қандай бўлмасин, керак бўлса мажбурлаб, маъмурий жазо чорасини кўрадиган даражагача ҳал қилишимиз керак. Бу нима деган гап?! Ҳаммаси ақлли – "бир ярим йилча яшаб кетса, кейин  кўрамиз, бўлмаса - йўқ"... Ундан кўра келинни олишдан олдин ўйласин, "Етти марта ўлчаб, бир кес", дейишган. Шошма-шошарлик қилиб, кейин "Онаси ўпмаганини олиб бераман" дейиш кетмайди. Инсон оилавий муносабатга киряптими, жуда катта масъулиятни бўйнига оляпти, дегани. Адлия вазирлиги, бу масала бўйича сизларга алоҳида топшириқ", – деган Абдулла Арипов.

2018-12-25 14:31:37  |  2287 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация