Шикоят бўйича биринчи мажлис қачон ўтказилади?



 
  Расм манбаси : Norma

Иқтисодий-процессуал кодексда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини қайта кўриш тўғрисидаги шикоятни (протестни) кўриш бўйича биринчи мажлис ўтказиладиган муддат қайд этилди

Иқтисодий иш бўйича биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори апелляция, кассация (агар апелляция тартибида кўрилмаган бўлса) тартибида ва назорат тартибида қайта кўрилиши мумкин. Қонуний кучга кирган суд ҳужжатлари (биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорлари ва ажримлари; апелляция, кассация ва назорат инстанцияларининг қарорлари ва ажримлари) ҳам янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўрилиши мумкин.

Norma’нинг ёзишича, ЎРҚ–531-сон Қонун билан биринчи суд мажлиси қуйидаги кундан эътиборан 20 кундан кечиктирмай ўтказилиши белгиланди:

апелляция ва кассация шикоятини (протестини), шунингдек қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисида аризани иш юритишга қабул қилиш тўғрисида ажрим чиқарилган кундан;

назорат шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш ва уни кўриб чиқиш учун Олий суднинг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказиш тўғрисида ажрим чиқарилган кундан.

Тегишинча, ишда иштирок этувчи шахслар учун бу чақириб олинган апелляция ва кассация шикоятини (протестини) мазкур 20 кунлик муддат ичида судга йўллаш зарурлигини англатади.  

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари миллий базасида эълон қилинган ва 2019 йил 21 мартдан кучга кирди.

2019-03-26 16:04:01  |  2051 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация