Судья бўлиш учун ёш цензи 30 дан 35 ёшга узайтирилади



 
  Расм манбаси : istockphoto.com

Туман (шаҳар) ва туманлараро судлар, шунингдек ҳудудий ҳарбий судлар судьялигига номзодларга қўйиладиган талаблар ўзгармоқда

Ўзбекистонда судья бўлиш учун белгиланган ёш цензи 35 ёшга узайтирилиши кутилмоқда. Муҳокамалар порталига жойлаштирилган янги қонун лойиҳасида “Судлар тўғрисида”ги қонунга тегишли ўзгартишлар киритиш назарда тутилган. Айни чоғда олий юридик маълумот ва юридик ихтисослиги бўйича, авваламбор, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда камида 5 йиллик меҳнат стажига эга бўлиш талаби ўзгаришсиз қолдирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Судлар тўғрисида”ги қонуннинг 61-моддаси биринчи қисмига кўра, фуқаролик, маъмурий, жиноий ва иқтисодий ишлар бўйича туман (шаҳар) ва туманлараро судларнинг, шунингдек ҳудудий ҳарбий суднинг судьяси бўлишга номзод 30 ёшдан кичик бўлмаслиги лозим.

Лойиҳада мазкур модданинг тўртинчи қисмини қуйидагича мазмундаги янги таҳрирда қабул қилиш таклиф қилинган:

“Судьялик лавозимларига биринчи марта тайинланадиган номзодлар захирасида турган шахслар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судьялар олий мактабида ўқиши ва стажировкани ўташи шарт. Ўқув ва стажировкани ўташ даврида улар асосий иш жойидаги лавозимидан озод этилади, лекин бутун ўқиш даврида уларнинг лавозими сақланиб қолади” (Изоҳ: матн рус тилидан таржима қилинди).  

Амалдаги қонунчиликка кўра, ўқув ва стажировкани ўташ даврида судьяликка номзод асосий иш жойидаги ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда ўз меҳнат вазифаларини бажаришдан озод қилинади.

2019-04-08 19:14:49  |  2895 |   0  | 

1 изоҳлар

Июнь 09, 2021  10:40

1.Odina

Sudyalikka nomzodlarni tanlash qanday amalga oshiriladi



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация