Пенсия тайинлаш тартибини соддалаштиришга доир қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди



 
  Расм манбаси : vodiymedia.uz

Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларнинг пенсияларини ҳисоблаш учун зарур бўлган ҳисобланган иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишни жорий этиш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Лойиҳага кўра, фуқароларнинг пенсияларини ҳисоблаш учун зарур бўлган ҳисобланган иш ҳақи суммалари тўғрисидаги маълумотлар 2019 йил 1 январдан бошлаб ҳар бир жисмоний шахс бўйича иш берувчилар томонидан давлат солиқ органларига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича солиқ ҳисоботи таркибида белгиланган тартибда тақдим этилади.

Шунингдек, ҳужжатда Фуқароларнинг пенсияларини ҳисоблаш учун зарур бўлган ҳисобланган иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишнинг марказлаштирилган электрон реестрини шакллантириш ва юритиш тўғрисида низомни ишлаб чиқиш белгиланган.

2019 йилдан бошлаб фуқароларга Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали фуқароларнинг ҳисобланган иш ҳақи суммалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш бўйича давлат интерактив хизмати жорий этилади.

Қарор лойиҳаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси томонидан тайёрланган.

2018-09-07 18:52:54  |  2131 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация