Палата Бошқарувининг навбатдаги йиғилиши 2020 йил якунларига бағишланди
Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Бошқарувининг 2020 йил якунларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш видеоконференц-алоқаси орқали ташкил қилиниб, унда Тошкент шаҳри ва барча вилоятлар ҳудудий бошқармалари бошлиқлари, Бошқарув аъзолари ҳамда “Аdvokat” журнали вакиллари иштирок этдилар.
Йиғилишни Палата раиси Алим Эрназаров очиб берди.
Дастлаб Раис ўринбосари Шуҳрат Садиков Адвокатлар палатасининг ўтган йилдаги фаолияти юзасидан якуний ҳисобот маърузасини ўқиб эшиттирди. Маърузадан сўнг ҳудудий бошқармалар раҳбарлари ўз фаолиятларининг асосий йўналишлари бўйича қисқа ахборот беришди.
Адвокатлар палатаси ва унинг ҳудудий бошқармаларининг 2020 йилдаги молиявий-хўжалик фаолиятлари юзасидан якуний ҳисоботи тўғрисида Адвокатлар палатаси бош бухгалтери Ш.Усмонов маъруза қилди. Унинг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинди ва Бошқарув аъзолари томонидан тасдиқланди.
Шундан сўнг, бошқарув аъзоларининг Палата ва унинг ҳудудий бошқармалари фаолияти юзасидан таклифлари тингланди ва истиқболдаги режалар белгилаб олинди.
0 изоҳлар
Изоҳ қолдириш