Сурхондарёда кадастр идораси ходими пора олишда айбланмоқда



 
  Расм манбаси : 24kz

У ер участкасининг ҳужжатларини расмийлаштириб бериш учун фуқародан 3,6 млн сўм олган вақтида ушланган

Департаментнинг Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туман бўлими ва туман прокуратураси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Унда Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Жарқўрғон туман филиали мутахассиси С.Х. фуқаро У.Х.дан унинг отасига тегишли 22 сотих ер участкасининг кадастр ҳужжатларини танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига 3,6 млн. сўм пулларни хизмат хонасида олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро С.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

2019-01-27 17:52:43  |  2015 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация