Маҳалла раиси маълумотнома ёзиб бериш учун 1,5 млн сўм пора талаб қилди



 
  Расм манбаси : Xabar.uz

Шу йилнинг 15 октябрь куни фуқаро М.М. Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармасига ариза билан мурожаат қилиб, маҳалла фуқаролари йиғини раиси ундан пора талаб қилаётганини маълум қилган.

Аризада Қибрай туманида жойлашган «Боғишамол» маҳалла фуқаролари йиғини раиси Х.М. унга уй-жой кадастр бўлимига тақдим қилиш учун нотурар жой бўйича маълумотномани ёзиб бериш эвазига 1 млн. 500 минг сўм миқдорида пора талаб қилаётганлигини билдирган.

2018 йил 16 октябрь куни Тошкент вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ҳамда Қибрай тумани прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида, Х.М. ўз хизмат хонасида фуқаро М.М.дан 1 млн. 500 минг сўм миқдоридаги пулларни олган вақтида ушланди.

ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ушбу ҳолат юзасидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Қибрай тумани бўлими томонидан Х.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

2018-10-21 13:54:57  |  2380 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация