Адвокатдан таклиф: Жиноят кодексига янги модда киритиш керак



 
  Расм манбаси : lawescort.in

Адвокат фаолиятига аралашиш кўринишидаги оғир ҳолатлар учун жиноий жавобгарлик белгиланиши зарур, деб ҳисоблайди «Himoya» адвокатлик фирмаси бошқарувчиси, адвокат Тоҳирбек Тожибоев.

Адвокатура институтини янада такомиллаштириш ва адвокатлар мавқеини тубдан ошириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони ёки қарори қабул қилиниши кутилаётгани муносабати билан, «Himoya» адвокатлик фирмаси бошқарувчиси, адвокат Тоҳирбек Тожибоевнинг адвокатларга нисбатан куч ишлатар органлар мансабдор шахслари томонидан бўладиган руҳий ва жисмоний тазйиқларни жиноят сифатида алоҳида модда билан малакалашни жорий этиш ҳақидаги таклифини эсладик.

Бу ҳақда журналимизнинг 2018 йилги 2-сонида батафсил баён қилинган бўлса-да, мавзунинг долзарблигидан келиб чиқиб таклифни яна бир карра ўқувчиларимиз муҳокамасига қўйиш ўринли бўлади, деб ўйлаймиз.

Тоҳирбек Тожибоевнинг фикрича, Жиноят кодексига Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 197-1-моддаси (“Адвокатнинг профессионал фаолиятига тўсқинлик қилиш”)га ўхшаш модда киритиш зарур. Яъни, муаллиф адвокат фаолиятига ва шу орқали ҳимояланиш ҳуқуқига дахл қилишда намоён бўладиган оғир ҳолатларни жиноий хатти-ҳаракат ўлароқ таснифлаш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблайди.

Тоҳирбек Тожибоев ўзи таклиф қилаётган моддани қуйидаги уч қисмда ифодалайди:

1-қисми диспозициясида, унинг фикрича, адвокат сўровига ўз вақтида жавоб бермаслик, адвокат илтимосномасини муҳокама қилмаслик, илтимосларга бефарқ бўлиш, адвокат ва унинг иш фаолиятига нисбатан ҳурматсизлик қилиш, суд ва тергов органлари томонидан адвокатнинг иш вақтини сабабсиз чеклаш (масалан, эрталаб суд ёки тергов биносига чақириб олиб, ишни кўришга киришишни бир неча соатлаб кечиктириш каби ҳолатлар) назарда тутилиши керак.

2-қисми диспозициясида эса, суриштирувчи, терговчи, прокурор, ДХХ, ДСИ, Департамент ва бошқа давлат органлари ходимлари ҳамда фуқаролар томонидан адвокатларнинг шахсий дахлсизлигига нисбатан ҳар қандай кўринишда аралашиш, таҳдид қилиш, қўрқитиш, мажбурлаш, ҳимоядан воз кечишга мажбурлаш ва ҳкз. ҳаракатлар учун жиноий жавобгарлик ва жазо белгилашни назарда тутиш лозим.

3-қисм диспозициясида муаллиф, адвокатни унинг хизмат фаолияти сабабли уриш, дўппослаш, унга соғлиғи ва ҳаёти учун хавфли тан жароҳати етказиш, ҳатто ўлдириш каби қилмишлар учун жиноий жавобгарлик белгилаш кераклигини айтади.

2019-12-17 09:50:12  |  2184 |   0  | 

2 изоҳлар

Декабрь 18, 2019  17:44

1.Миртожиев Хондамир

Абсолют тугри деб хисоблайман, бу давр талаби, зарурат!

Декабрь 17, 2019  10:31

2.Ёкубжон Юлдашов Himoya ostida АБ

Кушиламан хамкасбим фикрига



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация