1 октябрдан айрим лицензияловчи органлар ўзгаради



 
  Расм манбаси : sevtest.su

Президентнинг «Идоралараро коллегиал органларни тубдан қисқартириш ва янада оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида 1 октябрдан бошлаб Президент ҳужжатлари ва Ҳукумат қарорлари билан турли вақтда ташкил этилган идоралараро коллегиал органларни (жами – 81 та) тугатиш ва уларнинг ваколатларини тегишли муассасаларга ўтказиш назарда тутилган. Яна 25 та шундай органларнинг иши оптималлаштирилади, деб ёзмоқда Norma.

Эслатиб ўтамиз, 1 июнда 9 та фаолият тури бўйича лицензиялаш функциялари трансфер қилинган эди. Ўшанда регуляторлик ваколатларидан маҳрум бўлган айрим ҳукумат комиссиялари ҳам кўриб чиқилаётган фармон доирасида тугатилаётган органлар рўйхатига киритилди.

Аниқроғи, қуйидагилар ҳақида сўз бормоқда:

• Вазирлар Маҳкамасининг геодезия ва картография фаолиятини лицензиялаш комиссияси (Ергеодезкадастрдавқўм);

• Вазирлар Маҳкамасининг портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш комиссияси («Саноатгеоконтехназорат» ДИ);

• Вазирлар Маҳкамасининг Ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомалада бўладиган соҳалардаги фаолиятни лицензиялаш комиссияси («Саноатгеоконтехназорат» ДИ);

• Вазирлар Маҳкамасининг қимматбаҳо ва нодир металлар, қимматбаҳо тошлар қазиб олиш фаолиятини лицензиялаш комиссияси («Саноатгеоконтехназорат» ДИ);

• Вазирлар Маҳкамасининг ноширлик фаолиятини лицензиялаш комиссияси (ЎзМАА);

• Пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш фаолиятини лицензиялаш комиссияси (ИИВ).

Бироқ 1 октябрдан тугатилаётган органлар (комиссиялар, қўмиталар, кенгашлар, ишчи гуруҳлари ва ҳ.к.) орасида фаолият юритаётган лицензияловчи органлар ҳам бор. Уларнинг ваколатлари ҳам кўрсатилган санадан бошлаб бошқа давлат органларига ўтказилади. Шу тариқа, лицензияловчи органлар яна ўзгариши кутилмоқда.

Ҳужжатда идоралараро коллегиал орган тушунчаси, уни ташкил этиш ва фаолият юритиш тартиби, идоралараро ҳамкорлик принциплари ҳам келтирилган ҳамда бошқа ташкилий масалалар тартибга солинган.

Ҳужжат 2018 йил 29 августдан кучга кирди.

2018-09-08 16:42:39  |  2212 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация