2018 йилда судлар 711 нафар шахсни реабилитация қилди



 
  Расм манбаси : 

Жорий йилнинг 26 ноябрь ҳолатига Ўзбекистонда 711 нафар шахс оқланиб, реабилитация қилинган. Бу кўрсаткич 2017 йилда 262 нафарни, 2012-2016 йилларда эса атиги 7 нафарни ташкил этган эди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан "Тараққиёт стратегияси" марказида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинишича, ҳисобот даврида 1 597 нафар шахс шартли ҳукм қилинган, 2 449 нафар шахс эса озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлангани муносабати билан суд залидан озод қилинган.

Шунингдек, ярашув институтининг самарали қўлланилиши натижасида жиноий жавобгарликдан озод этилганлар сони  6 914 нафарни ташкил этади

Жорий йилнинг тўққиз ойида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан барча ишларнинг қарийб 46 фоизи сайёр судларда кўриб чиқилди.

2018-11-29 17:31:10  |  2115 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация