Машина ойнасидан ташқарига чиқинди ташлаганлик учун жарима 2 баравар оширилди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 10 октябрь куни Маъмурий жавобгарлик кодексининг бар қатор бандларига ўзгартириш киритиш ҳақидаги қонунни имзолади.
Киритилган ўзгаришлардан бири, транспорт воситасидан чиқинди ташлашга таалуқлидир.
Хусусан, Маъмурий жавобгарлик кодексининг 123-моддасига киритилган ўзгартиришларга кўра, бундан буён поезд вагонлари, автобус ёки автомобиль транспорти ойналаридан отиб юборилган чиқинди учун ундириладиган жарима миқдори ЭКИҲнинг 1/5 миқдорида – яъни 36860 сўм этиб белгиланди.
Мазкур тартиб 2019 йил 11 январдан кучга киради.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда ушбу жарима миқдори ЭКИҲнинг 1/10 (18430 сўм) миқдорида белгиланган.
Шунингдек, Маъмурий қонунбузарлик кодексига махсус белгиланган жойлардан бошқа жойга чиқинди ташлаш, табиий сув ҳавзаларини ифлослантириш ва канализация тармоқлари фойдаланиш қоидаларини бузиш учун жавобгарлик чоралари кучайтирилган.
0 изоҳлар
Изоҳ қолдириш