Меҳнат муносабатларида пропискага доир талаб бекор қилиниши кутилмоқда



 
  Расм манбаси : Xabar.uz

Адлия вазирлиги томонидан Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Лойиҳа парламент қуйи палатасига киритилган, деб ёзади “Хабар.uz”.

Маълумки, қонунчиликда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискаси бўлмаган Ўзбекистон Республикасининг фуқароларига нисбатан ушбу ҳудудларда яшаш ҳамда ишга жойлашиш билан боғлиқ қатор чекловлар мавжуд. Унга риоя этмаслик фуқаролар ва мансабдор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш учун асос ҳисобланади.

Қонун лойиҳасига кўра, паспорт олишнинг белгиланган муддатини ўтказиб юборганлик учун вояга етмаган шахсларнинг маъмурий жавобгарлиги бекор қилинади.

Ходимларнинг меҳнат муносабатлари жараёнида паспорт тизими қоидаларига риоя этмаганлиги учун иш берувчи маъмурий жавобгарлиги бекор қилинади.

Вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшаганлик учун фуқароларнинг жавобгарлиги енгиллаштирилади.

Фуқароларнинг ўз турар жойларида вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмаган шахсларнинг яшаб туришига йўл қўйганлиги учун маъмурий жавобгарлик бекор қилиняпти.

Шунингдек, лойиҳада Меҳнат кодексининг 80-моддасига ҳам ўзгартиш киритилади. Янги тартибга мувофиқ, иш берувчи ишга кираётган шахс доимий ёки вақтинча пропискасиз бўлса ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмаган бўлса ишга қабул қилишни рад этиши мумкин эмас.

Қонун лойиҳаси қабул қилиниши ёки рад қилиниши мумкин.

2018-09-28 17:44:02  |  2155 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация