Тадбиркорнинг 25 млн сўмлик маҳсулотини ёқиб юборган мансабдор шахс жазога тортилди



 
  Расм манбаси : Norma.uz

Суд айбдордан етказилган зарарни ундириб берди ва ЭКИҲнинг 2 баравари миқдорда жарима тўлаттирди

Инвестициялар бўйича вилоят бошқармаси Наманган шаҳар бўлими бош мутахассиси Л.Тожибоев хусусий мулк ҳуқуқини бузиб, тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текшириш ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш тартибига риоя қилмагани учун маъмурий жавобгарликка тортилди.

«Дарё» хабарига кўра, 2018 йил 11 ноябрь куни у Наманган шаҳридаги «Сардоба» бозори ҳудудида «тозалов» тадбирларини ўтказиш жараёнида тадбиркор С.Эргашевга тегишли бўлган умумий қиймати 25 000 000 сўмлик полиэтилен маҳсулотларини олиб қўяди ва кейинчалик, Наманган шаҳридаги «Тоза ҳудуд» ДУКга қарашли марказий чиқиндихонага олиб бориб, ёқтириб юборган.

Бу ҳолат юзасидан ўтказилган суд мажлисида Л. Тожибоев ҳақиқатан ҳам 2018 йил 11 ноябрь куни «Сардоба» бозорида ўтказилган тадбир давомида бир неча тадбиркор бозор ҳудуди ҳисобланмаган жойларда ноқонуний равишда савдо фаолияти олиб бораётганлиги сабабли уларга тегишли бўлган товар-моддий бойликларини олиб кетгани ва ёқиб юборганини тасдиқлаб, ушбу ҳаракатларни ҳеч бир ҳужжатсиз амалга оширгани, тадбиркорларнинг фаолиятига тўсқинлик қилганини тан олди.

Л.Тожибоев бу қилмиши билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-1-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган. Оқибатда тадбиркор С.Эргашевга 25 000 000 сўм моддий зарар етказган.

Наманган шаҳар маъмурий суди томонидан ушбу иш атрофлича ўрганиб чиқилди. Л.Тожибоев Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-1-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган, деб топилди.

Унга нисбатан ушбу кодекснинг 33-моддасини қўллаб, энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида, яъни 405 460 сўм жарима жазоси тайинланди. Шунингдек, ундан С.Эргашевга етказилган 25 000 000 сўм моддий зарарни ундириш белгиланди.

2019-01-31 19:24:55  |  2060 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация