Фарғонада 17 нафар фуқаро муддатидан олдин озод қилинди



 
  Расм манбаси : ЎзА

Шунингдек, уч шахсга озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланиб, суд залида озод этилди

Фарғона вилоятида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари Х.Ёдгоров ва Олий суд судьялари томонидан сайёр қабуллар ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берган.

Сайёр қабулларда озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ўтаётган 17 нафар фуқароларга оид материаллар Жиноят ишлари бўйича Фарғона ва Марғилон шаҳар ҳамда Фарғона туман судлари томонидан кўриб чиқилиб, ушбу фуқаролар Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди.

Шунингдек, Жиноят ишлари бўйича Қўштепа тумани суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан Исмоилжон Оталиқов, Камронбек Қодиров ва 168-модданинг 2-қисми “б” банди билан Нурилло Ҳайдаровни айблаш ҳақидаги жиноят иши Фарғона юридик коллежида сайёр суд мажлисида кўриб чиқилди. Судланувчиларнинг оилавий аҳволи, улар томонидан етказилган моддий зарар қопланганлиги ва ишдаги бошқа енгиллаштирувчи ҳолатлар инобатга олиниб, уларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланиб, суд залида қамоқдан озод қилинди.

2019-04-07 20:02:33  |  2057 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация