Ёшлар иттифоқи кафилликка олган икки маҳкум суд чекловларини бузгани учун қайтадан қамоққа олинди



 
  Расм манбаси : Kun.uz

Пробация хизмати бир неча марта текшириб, уларни тунда ўз уйидан топа олмаган...

Самарқанд тумани суди 1995 йилда туғилган А.Р ва 1994 йилда туғилган Ф.А.ларга нисбатан озодликни чеклаш тартиб-қоидаларига риоя қилишмагани учун қамоқ жазоси тайинлади.

Kun.uz хабарига кўра, улар муқаддам ўғриликда айбланиб судга тортилган ва ёши ҳисобга олиниб, Ёшлар Иттифоқи вилоят кенгаши кафиллиги асосида қамоқ жазоси ўрнига озодликни чеклаш жазоси қўлланилган.

Суд қарори билан маҳкумларга кеч соат 22:00 дан эрталаб 06:00 гача яшаш уйларидан чиқмаслик, спиртли ичимлик истеъмол қилмаслик ҳамда бир қатор қўшимча чекловлар юклатилган эди. Шунга қарамасдан, ҳар икки йигитнинг яшаш манзили Самарқанд тумани ички ишлар органлари пробация хизмати ходимлари томонидан тунги вақтда текширилганда, улар ўз уйини тарк этгани аниқланган. Огоҳлантиришга қарамасдан, бу ҳолат яна бир мартадан такрорланган.

Самарқанд туман ички ишлар органлари пробация хизматига кўра, мазкур ҳолат юзасидан жиноят ишлари бўйича Самарқанд тумани судининг 2019 йил 21 февраль куни Д.Нуралиев раислигида бўлиб ўтган суд мажлисида икки маҳкум ҳам айбига тўлиқ иқрор бўлган. Уларга белгиланган озодликни чеклаш жазоси қамоқ жазосига алмаштирилди.

2019-02-26 15:12:17  |  2237 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация