ИИВ Академиясида жазони ижро этиш ихтисослиги бўйича кадрлар тайёрланадиган бўлди



 
  Расм манбаси : Norma.uz

Академиядаги таълим мутахассисликлари рўйхатига қўшимчалар киритилди

Президентнинг 2019 йил 30 майдаги ПҚ-4346-сон қарори билан Ички ишлар вазирлиги Академиясидаги таълим мутахассисликлари рўйхатига қўшимчалар киритилди.

Қўшимчаларга мувофиқ, эндиликда академияда Жиноий жазоларни ижро этиш фаолияти бўйича олий маълумотли юрист кадрлар тайёрланади.

Шунингдек, қарор билан касбий тайёргарлик факультетида Махсус операцияларни амалга ошириш фаолияти ташкил этилди.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Академияда қуйидаги йўналишлар бўйича олий маълумотли юрист кадрлар тайёрланмоқда:

тергов фаолияти;

тезкор-қидирув фаолияти;

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти;

эксперт-криминалистик фаолият;

йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш фаолияти;

хизмат фаолиятини психологик таъминлаш;

жиноятларнинг олдини олиш ва фош этиш фаолияти.

2019-05-31 21:12:49  |  1885 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация