Тошкент халқаро арбитраж марказига раҳбар тайинланди



 
  Расм манбаси : Buyuk Kelajak

“Буюк Келажак” халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти мутахассиси, халқаро арбитр Диана Бойзоқова Савдо-саноат палатаси ҳузурида ташкил этилган Тошкент халқаро арбитраж марказига (TIAC) директор этиб тайинланди.

TIAC’нинг асосий вазифаси турли давлат юрисдикциясида бўлган субъектлар, хорижий инвесторлар ўртасида юзага келадиган ҳуқуқий низоларни, хусусан, инвестициялар, интеллектуал мулк ва блокчейн технологиялари билан боғлиқ низоларни халқаро арбитраж орқали ҳал этишни ташкиллаштиришдан иборат.

Марказ низоларнинг яраштирув (медиация) жараёнлари ва низоларни ҳал қилишнинг бошқа муқобил усуллари билан ҳал қилинишига кўмак беради.

TIAC ҳузурида арбитраж соҳасидаги етакчи халқаро мутахассислар ва дунёнинг тан олинган арбитраж марказларининг арбитрларидан иборат кузатувчи кенгаш ташкил этилади. Бу кенгаш марказ фаолиятига халқаро стандартларни татбиқ қилиш ва унинг мустақиллигини таъминлашда кўмак кўрсатади.

2018-11-23 11:20:51  |  2272 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация