Қашқадарёда сохта диплом билан 20 йилдан зиёд ишлаб келган ўқитувчилар аниқланди



 
  Расм манбаси : Turon24

Миришкор туманида яшовчи фуқаро С.Г. 25 йил ва фуқаро Б.А. 21 йил давомида Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг сохта дипломлари билан фаолият юритишган. Бу ҳақда Бош прокуратура маълумотига таяниб, Turon24 хабар бермоқда.

Маълумотга кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Миришкор туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширув давомида фуқаро С.Г. тумандаги 8-сонли умумтаълим мактабида 1993 йилдан 2018 йилга қадар бошланғич синф ўқитувчиси ва фуқаро Б.А. 9-сонли умумтаълим мактабида 1997 йилдан 2018 йилга қадар жисмоний тарбия ўқитувчиси бўлиб ишлаб келганликлари аниқланган.

Текшириш давомида фуқаролар С.Г. ва Б.А.ларга қалбаки дипломларни Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида ўқитувчи бўлиб ишлаган Х.З. исмли шахс тайёрлаб берганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2018-10-23 18:35:12  |  2420 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация