Маҳкумлар сайлаш ҳуқуқига эга бўлишлари мумкин
Ўзбекистон президенти маҳкумларнинг ижтимоий ва сиёсий ҳуқуқларини чекловчи меъёрларни қайта кўриб чиқиш зарурлиги ҳақида гапирди
Озодликдан маҳрум этилган шахсларнинг сайлаш ҳуқуқини чекловчи нормаларни келгусида халқаро меъёрлар асосида қайта кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ. Президент Шавкат Мирзиёев кеча, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг 26 йиллигига бағишланган тантанали тадбирда сўзлаган маърузасида шу масалага эътибор қаратди.
«Халқимизга хос бўлган инсонпарварлик ва бағрикенглик тамойиллари асосида жазони ўтаётган шахсларнинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш тизимини ҳам такомиллаштириш вақти келди», – деди давлат раҳбари.
Ш.Мирзёевга кўра, Конституцияда барча фуқароларнинг таълим олиш ҳуқуқи кафолатланган. «Шуни инобатга олган ҳолда, маҳкум шахсларнинг келгусида ижтимоий ҳаётга мослашуви учун кўмак бериш мақсадида жазони ижро этиш муассасаларида масофадан туриб таълим олиш тизимини жорий этиш лозим», – дея таъкидлади президент.
0 изоҳлар
Изоҳ қолдириш