ЙПХ ходимларининг фаолияти баҳолаб борилади



 
  Расм манбаси : sensorika.uz

Чораклик фаолияти қониқарсиз деп топилган ЙПХ ходимининг маошидан 50 фоизгача бир марталик жарима ушлаб қолинади, яхши ишлаганга – шунча мукофот тўланади

Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг йўл-патруль хизмати ходимларининг хизмат фаолияти натижаларини баҳолаш тартиби ва мезонлари тўғрисида низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Низомга мувофиқ, йўл-патруль хизмати ходимларининг хизмат фаолияти эндиликда ҳар чоракда баҳолаб борилади.

Ҳар чорак ишларни баҳолаш якунларига кўра, фаолияти қониқарсиз деп топилган ЙПХ ходимларига нисбатан лавозим маошининг 50 фоизигача миқдорда пул ушлаб қолинади. Пул ушлаб қолиш интизомий жазо чораси ҳисобланмайди.

Баҳолаш якунларига кўра, фаолияти самарали деб топилган ЙПХ ходимлари эса лавозим маошининг 50 фоизигача миқдорда пул мукофоти билан тақдирланади.

Бир марталик пул ушланишини ва мукофотни қўллаш тўғрисидаги қарорлар 5 нафар аъзодан иборат махсус комиссия томонидан қабул қилинади.

ЙПХ ходимига нисбатан кетма-кет тўрт чоракда ҳам пул ушланиши тарзидаги чора қўлланилса, унинг фаолиятидаги камчиликлар тўғрисидаги масала комиссия мажлисларида ва ички ишлар органларининг интизомий кенгашида муҳокама қилинади.

2018-12-28 19:49:01  |  2357 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

  • ЙПХ

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация