Пастдарғом туманида 20 нафар маҳкум муддатидан олдин шартли озод қилинди



 
  Расм манбаси : Sputnik Казахстан

Суд маҳкумларга ЖКнинг 73- ва 74-моддаларини татбиқ этиб, озодликка чиқарди

Жиноят ишлари бўйича Пастдарғом туман суди томонидан 20 нафар маҳкум муддатидан илгари шартли озод қилинди. Бу ҳақда «Дарё» нашри хабар берди.

Самарқанд вилоят ИИБ 64/79-сонли жазони ижро этиш муассасаси биносида ўтказилган очиқ сайёр судда 20 нафар маҳкумларга нисбатан иш кўрилди. Улардан 18 нафарига нисбатан Жиноят Кодексининг 74-моддасига асосан ўталмай қолган жазо муддати озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган енгилроқ жазо билан алмаштирилиб, қолган 2 нафар маҳкум Жиноят Кодексининг 73-моддасига асосан жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилинди.

Маълумот учун, ЖКга кўра, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш (73-модда) ҳамда жазони енгилроғи билан алмаштириш (74-модда) амалиёти жазони ўташ даврида ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган маҳкумларга нисбатан қўлланилади.

Мавзуга доир:

Йил бошидан буён 623 нафар маҳбус афв этилди

8 нафар маҳкум муддатидан олдин шартли равишда озод этилди

Жорий йилда судлар томонидан 590 нафар шахс оқланди

2018-12-21 18:17:42  |  2166 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация