Суицидларнинг олдини олиш билан прокуратура, хотин-қизлар ва дин ишлари қўмиталари шуғулланади



 
  Расм манбаси : Miloserdie.ru

Прокуратура ва хотин-қизлар қўмитаси суицидларнинг сабабларини, уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлайди ва бартараф этиш чораларини кўради, дин вакиллари эса тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб боради

2014 йил 14 майда қабул қилинган “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги ЎРҚ-371-сон қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳужжат билан прокуратура органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги ваколатлари (11-модда) кенгайтирилмоқда. Ушбу органга ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш ҳолатларининг сабабларини, уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш, муҳокама этиш ва бартараф этиш чораларини кўриш вазифаси юклатилади.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ташкилотлар қаторига қўшилаётган хотин-қизлар қўмиталарига ҳам хотин-қизлар ўртасида ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш ҳолатларининг ҳисобини юритиш, сабабларини, уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш ва бартараф этиш чораларини кўриш топширилмоқда.

Дин ишлари бўйича қўмита ва унинг тизимлари эса ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари динда қораланиши борасида тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, қонун лойиҳаси 26 мартгача муҳокамада бўлади.

2019-03-11 15:11:01  |  2382 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация