Профилактика инспекторлари ёрдамчилари ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш билан шуғулланади



 
  Расм манбаси : zarnews.uz

Ёрдамчилар 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган, ҳарбий хизматни ўтаганлар орасидан танлаб олинади. Улар “Маҳалла посбони” аъзолари, “Фидокор ёшлар” гуруҳлари ва “Жамоатчилик назорати масканлари” фаолиятига раҳбарлик қилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 мартдаги 251-сон қарори билан Профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда.

Низом билан профилактика инспекторлари ёрдамчиларининг асосий вазифалари ҳамда функциялари белгиланди. Вояга етмаганлар ва ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш шулар жумласидандир.

Низомда профилактика инспекторлари ёрдамчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳам акс эттирилган бўлиб, улар фуқаролардан содир этилаётган ҳар қандай ҳуқуқбузарликларни тўхтатишни талаб қилиши мумкин.

Профилактика инспекторлари ёрдамчилари туман ички ишлар органлари бошлиқлари тавсиясига асосан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ИИБ бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланади.

Профилактика инспекторлари ёрдамчилари 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган, ҳарбий хизматни ўтаганлар орасидан танлаб олинади. Улар “Маҳалла посбони” аъзолари, “Фидокор ёшлар” гуруҳлари ва “Жамоатчилик назорати масканлари” фаолиятига раҳбарлик қилади.

Самалари фаолият юритган профилактика инспекторлари ёрдамчилари ички ишлар оганлари кадрлари захирасига киритилади.

Шунингдек, низомда профилактика инспекторлари ёрдамчилари фаолиятини баҳолаш мезонлари, мониторинг қилиш тартиби белгиланган.

2019-03-27 14:18:52  |  3778 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация