Муборак тумани ҳокими ёрдамчиси ва туман молия бўлими бошлиғи пора билан қўлга тушди
Расм манбаси : O'zbekiston24
Қашқадарё вилоятининг Муборак тумани ҳокими ёрдамчиси ва туман молия бўлими раҳбари 21 млн сўм пора олаётганида қўлга тушди.
«Ўзбекистон 24» телеканали хабарига кўра, бу ҳокимлик амалдорларининг маҳаллий қурилиш компаниясидан олган “улуши” бўлган.
Қашқадарё вилояти прокуратураси томонидан ушбу икки шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди. Айни дамда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
0 изоҳлар
Изоҳ қолдириш