Назорат пакети давлатга тегишли бўлган тижорат ташкилотларини тузиш тақиқланиши мумкин



 
  Расм манбаси : economic-definition.com

Миллий хавфсизликни таъминлашнинг бошқа имкони бўлмаган ҳоллар учун истисно қилинади

2019 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида устав капиталидаги 50 фоиздан  ортиқ акцияси (улуши) давлатга тегишли бўлган тижорат ташкилотларини ташкил этишни ман этиш режалаштирилмоқда. Миллий хавфсизликни таъминлашнинг бошқа имкони бўлмаган ҳолларгина истисно қилиниши мумкин.

Бу “Ҳукумат тузилмасига кирувчи идоралар ва хўжалик бошқаруви органларини янада ихчамлаштириш ва фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори лойиҳасида назарда тутилган.

Аввалроқ, давлатнинг қатор фаолият турлари бўйича сертификатлаш ваколатлари ННТ ва хусусий секторга топширилиши тўғрисида хабар қилган эдик.

2019-04-08 16:24:39  |  2057 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация