Қашқадарёда 10 ойда ёшлар томонидан 700 дан ортиқ жиноят содир этилган



 
  Расм манбаси : Вилоят ҳокимлиги. Turon24 фотоси.

Жиноятларнинг 68,8 фоизида муаммо сабаби ёшлар ишсизлигига бориб тақалади

Қашқадарё вилоятида 2018 йилнинг 10 ойи давомида ёшлар томонидан 700 дан ортиқ жиноятга қўл урилган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб, Turon24 агентлиги хабар берди.

Ўрганиш натижаларига кўра, талончилик, босқинчилик, ўғрилик ва фирибгарлик ҳолатлари вилоятда ҳамон юқорилигича қолмоқда. Айниқса, бу кўрсаткич Қарши шаҳри, Чироқчи, Деҳқонобод туманларида энг кўп даражада эканлиги айтилган.

Ишчи гуруҳ хулосасига кўра, хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликка кўп ҳолларда ишсизлик, оилада носоғлом муҳит шакллангани сабаб бўлмоқда. Бунинг олдини олиш мақсадида ҳамкор ташкилотлар билан хотин-қизларнинг яшаш тарзи, ижтимоий ҳолати алоҳида назоратга олинган.

“Мактаб ва коллежларни битириб, олий ўқув юртига кирмаган, айтарли касб-ҳунарга эга бўлмаган ёшлар эртага ким бўлишини чуқур ўйлашимиз, уларга муносиб шароит яратиб беришимиз керак, – дейди Танзила Норбоева. – Ёшлар ўртасида содир этилган жиноятларга 68,8 фоиз ҳолатда айнан бекорчи ёшлар қўл ургани ачинарли ҳолат. Афсуски, жиноятчиликка қарши курашда ҳалигача эскича ишлаш тизимидан тўла воз кеча олмаяпмиз".

Мавзуга доир:

Қашқадарёда аёллар жинояти 2017 йилга нисбатан 242 тага камайган

2018-12-28 14:59:50  |  2118 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация