Йилнинг энг яхши адвокати ва адвокатлик тузилмаси эълон қилинди
Расм манбаси : Сафар Каттабоев. "Advokat" журнали
Tashkent Law Spring форуми доирасида “Энг яхши адвокат” ва “Энг яхши адвокатлик тузилмаси” танловлари ғолиблари эълон қилинди.
Танишинг:
“Энг яхши адвокат” – Каттабоев Сафар Ашурович. Қашқадарё вилоятидаги "Protsessual kafolat" адвокатлик бюроси адвокати.
“Энг яхши адвокатлик тузилмаси” – "SEVINCH" адвокатлик ҳайъати (Бошқарувчиси Норбоев Абдивали Уракбоевич).
Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси томонидан ташкил этилган ушбу танлов ғолибларига эсдалик совринларни Палата раиси Алим Эрназаров топширди.
0 изоҳлар
Изоҳ қолдириш