Барча кўчмас мулк объектлари хатловдан ўтказилади



 
  Расм манбаси : Novebti.ua

2019 йил 1 апрелга қадар мамлакатимиздаги барча кўчмас мулк объектлари хатловдан ўтказилади, хатлов натижаларига кўра Кўчмас мулк объектларининг ягона реестри ва Кўчмас мулк объектлари манзилларининг ягона реестри шакллантирилади.

Ҳужжат билан қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Ички ишлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари уйма-уй юриб ўрганиш натижасида тўпланган ахборотни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг маълумотлар ахборот базасига киритиш учун компьютер ускуналари билан жиҳозланган зарур хоналар ва ходимларни ажратади.

2018-10-07 14:50:20  |  1559 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация