Ўзбек кинорежиссёри фирибгарликда айбланмоқда



 
  Расм манбаси : Видеолавҳадан скриншот

У фильмдаги бош ролларни шуҳрат илинжидаги ёшларга сотганликда гумон қилинмоқда

«Яраланган қалб» ва «Тақдир синови» фильмлари режиссёри Р.Р. фирибгарлик ва пора олишда айбланмоқда. Бу ҳақда «Замон» информацион дастурида хабар берилди.

Айтилишича, режиссёр «Қабр» номли янги ўткир сюжетли фильми учун Самарқанд вилоятининг Жума шаҳри маданият саройида кастинг эълон қилиб, актёрликка даъвогарлар билан учрашган ва улардан, рол ажратиш ваъдаси билан пул олиб, ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган.

Чунончи, гумондор Бобур исмли йигитга ўша фильмда бош ролни ижро этишини айтиб, эвазига 900 АҚШ долларини олгани айтилмоқда. Бу вақтда Бобурнинг маҳалладоши Шаҳзодга ҳам бош рол ваъда қилгани, фильм Ҳиндистонда суратга олишини баҳона қилиб ундан жами 1200 АҚШ доллар ундиргани маълум қилинди.

Режиссёр 2018 йил 31 январь куни, Шаҳзоддан қолган 100 АҚШ долларини олаётган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қўлга олинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

2019-02-07 20:25:45  |  2272 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация