Ҳудудлар, жамоат хавфсизлиги фаолиятини ташкил этиш учун уч “орган” раҳбарлари ўртасида “тақсимланди”
Бош прокурор, Миллий гвардия қўмондони ва Ички ишлар вазирининг ҳар бири белгиланган ҳудудларга масъул бўлди
2019 йил 1 январдан вилоятга қараб жамоатчилик хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат органлари, ташкилотлар ва жамоатчилик тузилмаларининг фаолиятини Бош прокурор, Миллий гвардия қўмондони ёки Ички ишлар вазири ташкил этади ва мувофиқлаштиради. Бу президентнинг 24 декабрдаги “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган.
"Ҳуқуқий ахборот" канали хабарига кўра, ҳудудлар қуйидагича бириктирилган:
Бош прокурор – Қорақалпоғистон, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятлари, шунингдек, Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани учун масъул бўлди.
Миллий гвардия қўмондони – Андижон, Наманган, Тошкент ва Фарғона вилоятлари, Тошкент шаҳрининг Олмазор туманига жавобгар этиб белгиланди.
Ички ишлар вазирига – Жиззах, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари топширилган.
Шунингдек, прокуратура органлари томонидан ички ишлар органлари билан биргаликда маҳаллалар кесимида жиноятлар акс эттирилган туман (шаҳар)ларнинг электрон геоинформацион хариталари тузилади ва тизимли юритилади.
0 изоҳлар
Изоҳ қолдириш