Андижонда содир этилаётган фирибгарлик жиноятларининг 33 фоизи автомобиль савдоси билан боғлиқ



 
  Расм манбаси : Иллюстратив фото

Вилоятда фирибгарлик жинояти 41,1 фоизга камайган бўлса-да, умумий жиноятлар сонида бу ҳануз кўп – 10,6 фоизни ташкил этмоқда

Андижон вилоятида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 2014 йилда 636 шахсга нисбатан 489 та, 2017 йилда эса 913 нафар шахсга нисбатан 708 та жиноят иши кўриб чиқилган.

Ушбу жиноятнинг олдини олиш бўйича кўрилган чора-тадбирлар натижасида жорий йилда фирибгарлик ҳолатлари кескин камайди: 2018 йилнинг 9 ойида 354 нафар шахсга нисбатан 274 та жиноий иш кўриб чиқилган, яъни фирибгарлик жиноятлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 41,1 фоиз камайганлиги қайд этилган. Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти суди томонидан ташкил этилган семинарда маълум қилинди.

Таъкидланишича, фирибгарлик ҳолатлари камайган бўлса-да, умумий жиноятлар сонида ушбу ҳуқуқбузарлик тури ҳамон салмоқли ўрин тутмоқда. Жумладан, 2018 йилнинг ўтган даврида вилоят ҳудудида содир этилган 3 минг 100 дан ортиқ жиноятнинг 328 таси ёки 10,6 фоизи фирибгарлик жиноятидир. Уларнинг 384 таси ёшлар, 87 таси аёллар томонидан содир этилган.

Семинарда жорий йилда Андижон шаҳри, Шаҳрихон, Пахтаобод, Асака ва Андижон туманларида ушбу жиноят бошқа туман ва шаҳарларга нисбатан кўп қайд этилгани, шунингдек, вилоятда фирибгарлик жиноятларининг 33 фоизи автомобиль сотиб олиш, 12 фоизи ишга жойлаштириш, 10 фоизи коммунал тўловлар билан боғлиқ экани айтиб ўтилди.

2018-12-28 18:53:35  |  2408 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация