Олий таълим вазирлиги мулозими 3 минг доллар пора билан ушланди



 
  Расм манбаси : ИИВ

Шу йилнинг 13 октябрь куни Наманган вилояти Ички ишлар бошқармасига фуқаро Ч.Н. ариза билан мурожаат қилиб, унда 2018 йилнинг октябрь ойи бошларида Х.А. Олий таълим вазирлигида ишловчи У.А. орқали унинг икки нафар танишларини Тошкент ҳуқуқшунослик лицейига ўқишга киритиб қўйишга ваъда қилиб, эвазига 3 минг АҚШ доллари сўраганлигини маълум қилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, шу куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ва Наманган вилояти ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида, хусусий тадбиркор Х.А. Наманган шаҳрининг Нодира кўчасида фуқаро Ч.Н.дан 3 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланган. Х.А. ўз кўрсатмасида ушбу пулларни ўқишга киритиш масаласини ҳал қилиш учун жиноий шериги У.А.га бериши лозим бўлганлигини кўрсатган.

14 октябрь куни Х.А.нинг кўрсатмаси асосида тезкор тадбир давом эттирилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълимини ривожлантириш маркази бўлим бошлиғи У.А. Тошкент вилоятининг Янгийўл тумани «Қирққиз» қишлоқ фуқаролари йиғини ҳудудида жиноий шериги Х.А.дан 3 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

Ушбу ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИБ Тергов бўлими томонидан Х.А. ва У.А.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «б» банди ва 28, 211-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2018-10-31 11:53:34  |  2120 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация