Сув хўжалигига мансуб давлат корхоналарида 4 млрд 270 млн сўм талон-тарож қилинган



 
  Расм манбаси : ЎзА

Шунингдек, 71 миллион сўмлик иш ҳақи ноқонуний тўланган

“Ўзсувқурилиштаъминот” Республика бирлашмаси, “Давсувмахсуспудрат” ва бошқа сув хўжалиги корхоналарида далолатномаларга сохта ёзувлар киритиш йўли билан 4 миллиард 270 миллион 204 минг сўмлик мол-мулк ва маблағлар талон-торож қилинган. Шунингдек, 71 миллион сўмлик иш ҳақи ноқонуний тўланганлиги аниқланган.

Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Инспекцияси ЎзАга маълум қилди.

Текширувлар Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ва сув хўжалиги қурилишига оид қонунлар ижросини назорат қилиш мақсадида ўтказилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2019-02-05 20:54:47  |  2563 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация