Ўзбекистонда нодавлат суд-экспертиза муассасалари ташкил этилади



 
  Расм манбаси : InExpert

Улар давлат суд экспертиза ташкилотлари билан бир хил ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлади

2019 йил 15 январь куни Ўзбекистон Республикаси президентининг «Суд экспертиза фаолиятини янада такомилаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг хабар беришича, ҳужжатга кўра:

Нодавлат суд экспертиза ташкилотлари ташкил этилади. Уларга суд экспертизаларининг айрим турларини ўтказиш ҳуқуқи берилди.

Нодавлат суд-экспертиза ташкилотларининг суд экспертлари қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини тўлов асосида ўқийди, ўқув курсини тамомлагач тегишли ихтисослик бўйича қўйиладиган, уларнинг касбий лаёқатини ва ихтисослик талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи суд эксперти сертификатига эга бўлади.

Суд эксперти сертификатини олган шахслар ҳақидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Нодавлат суд-экспертиза ташкилотида Қонунчиликда белгиланган тартибда суд эксперти сертификатини олмаган экспертларга экспертизаси тадқиқотини ўтказишга рухсат берилмайди.

Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари суд экспертизасини ўтказишда давлат суд-экспертиза муаассасалари каби функцияларни амалга оширади, ҳуқуқга эга бўлади, мажбуриятларни бажаради ва жавобгарлик юклатилади.

Нодавлат экспертиза ташкилотининг экспертиза хулосасидан норози бўлганлар, қайта суд экспертизасини ўтказиш учун давлат суд-экспертиза муассасасига мурожаат қилиши мумкин.

Нодавлат суд-экспертиза ташкилотларининг рейтинги  юритилади.

Эндиликда, терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки терговни амалга оширувчи орган ходимлари суд экспертининг мустақиллик принципига сўзсиз риоя қилишлари ҳамда ҳар қандай кўринишларда суд экспертларининг профессионал фаолиятига тўсқинлик қилишига йўл қўйилмайди.

2019-01-16 15:40:47  |  2011 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация