Онлайн. "Адвокат ва прокурорнинг процессуал тенглиги йўқ экан, адолатни таъминлаб бўлмайди!"



 
  Расм манбаси : "Advokat" журнали

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг III конференциясида делегатлар адвокатура институтини такомиллаштириш ва унинг нуфузини ошириш борасида ўз мулоҳаза ва таклифлари билан ўртоқлашди.

Адвокат Тамара Тиллаева (Тошкент шаҳридаги "Tiniq oydek himoya" адвокатлик фирмаси):

– Адвокатлар палатаси раиси Тошкент шаҳрида алоҳида ва вилоятларга чиқиб бизга ҳисобот берса. Йил давомида нималар бўлди, бизнинг молиявий маблағларимиз қандай сарфланяпти, адвокатура тизимини такомиллаштириш бўйича нималар қилиняпти – билайлик. Ҳар йили. Беш йил ўтишини кутиб ўтирмайлик, вилоятларда ҳатто Палата раҳбарияти алмашганидан анчагача бехабар юрадиганлар бор.

– "Ягона дарча" ташкилоти нега прокуратура ва ички ишларнинг барча сўровларига бепул жавоб беради, лекин бизга бундай имтиёз йўқ. Битта иш бўйича бешталаб сўров беришимиз мумкин, ҳар бирига пул тўлаш адвокатга оғирлик қилади. Шу масаланинг ҳал қилиб беришларини сўраймиз.

– Адвокатларнинг малака оширишдан қочиши сабабларидан бири ҳам моддий аҳвол билан боғлиқ. Ўқиш – пуллик, уни адвокат ўз ёнидан тўлаши керак. Қолаверса, Тошкент шаҳрига келиб-кетиш, ётоқ харажатлари бор. Таклифим шуки, Палата тузилмасида махсус фонд ташкил қилинса ва малакат ошириш курсини ўташ харажатлари қисман шу фонд маблағлари ҳисобидан қопланса. Адлия вазири адвокатлар учун алоҳида тиббиёт муассасаси ва арзонлаштирилган нархларда ётоқхона ёки меҳмонхона ташкил этиш юзасидан Ҳукуматга таклиф киритишини илтимос қиламан.

– Жиноят ишлари бўйича амалиётлардан маълумки, адвокат баъзан маҳкумни излаб овора бўлиб қолади. "Бугун Қаршига жўнатвордик ёки фалон жойда жазони ўтаяпти", дейишади сўрасак. Адлия вазири ва Палата раисидан илтимосим, Ички ишлар вазирлиги билан келишиб, махсус база яратилса, токи жазони ўтаётган мижозимиз айнан қаерда, қайси муассасада эканини олдиндан билиш имконимиз бўлсин.

– Юридик университет ректорига: талабалар нега адвокатурада амалиёт ўташни хоҳламайди? Ҳамма суд ёки прокуратурада амалиёт қилишни хоҳлайди. Адвокатлик ишига қизиқтириш ва муҳаббат ҳосил қилишни айнан талабалик давридан бошлаш керак. Иложи борича яхши талабаларни айнан адвокатлик фирмаларига кўпроқ юборинг, уларнинг қандай амалиёт ўтаётганини назорат қилинг.

– Соҳадаги ҳар бир кемтикни вақтида тўлдириб, адвокатура институтини такомиллаштириш ва мустаҳкамлаш зарур. Адвокат ва прокурорнинг процессуал тенглиги бўлмас экан, адолатни таъминлаб бўлмайди.

2018-11-17 15:29:41  |  3051 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

4 изоҳлар

Январ 24, 2024  11:17

1.HATAMOVA XANDONA

ASALOMU ALAYKUM SAVOLIM MAZMUNI SHUNDAN IBORATKI OILALIMAN 2 NAFAR O'G'IL FARZANDLARIM BOR XOZIRGI KUNDA BIR NECHA YILLARDAN BUYON ERIM BILAN ORAMIZDA KELISHMOVCHILIKLAR NIZOLAR SABABLI SUDGACHA XAM BORGANMIZ XOZIRGI KUNDA ADELNI KUCHIB CHIQQAMIZ BU XOVLI QAYNOTA NOMIDA ARIZA TOPSHIRB KUCHIB CHIQQAN XOVLIMIZDA TURSAM BULADIMI

Март 16, 2021  08:27

2.Мехриниса

Ассалом алекум мени кариндошимдан колган уйни 20 йилдан бери налогини толиман ва 20 йилданбери пропискада тураман уй номимга автомаьический отадими йоки йокми жавобиз учун рахмат!

Март 02, 2021  17:23

3.xolmurodov Shomahmatov

Assalomu alaykum men Surxondaryo viloyatidanman men bir savol bermoqchiman men sobiq ayolim bilan 2005-yilda qonuniy 2 nafar farzandim bilan ajrashganman hozirgi kunda 2-ayolim va 1 nafar farzandim bilan yashayapman sobiq ayolim 2021-yilda alimentga topshirdi Sobiq ayolimga ajrashganimdan keyin muqaddam pul tõlab yurdim.Ayolim meni ustimdan farshiviy tayyorlatib ustimdan yozdi shu masala bõyicha advakat tayinlamoqchiman

Март 06, 2019  07:16

4.А.Раджабов

Хакикатдан хам юкорида адвокатура институтини такомиллаштириш ва унинг нуфузини ошириш юзасидан жуда тугри таклиф ва мулохазалар келтирилган. Кушимча таклиф килиб айтганда, адвокатура институнини янада ривожлантириш учун адвокатларни офис ва техника база(компьютер ва офис мебель х.к..)си билан таъминлаш зарур деб уйлайман.Сабаби, деярли барча адвокатлар офислари аренда хисобидан.Бу албатта адвокатлар учун огирлик килади.



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация