Банк соҳасида 760 минг долларлик ўғирлик фош этилди



 
  Расм манбаси : ИноСМИ

Ўзбекистон Миллий банки Андижон вилоятининг мансабдор шахслари ўзгалар мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-тарожликларга қўл урганликда айбланмоқда, дея хабар қилди Бош прокуратура матбуот хизмати.

Бош прокуратура қошидаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаментининг Андижон вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда филиал мансабдор шахслари ва бошқалар олдиндан жиноий тил бириктириб, мазкур банк мижозлари ҳисобланган 10 та хўжалик юритувчи субъектнинг валюта ҳисоб-рақамларида бўлган 759 минг АҚШ долларини уларнинг хабарисиз бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисоб рақамларига ноқонуний ўтказган.

Бош прокуратура хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» ва «г» бандлари ҳамда 209-модданинг 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

2018-10-17 19:37:03  |  2224 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация