Бош прокуратура вакили: илгари маҳкумларга сунъий айбловлар қўйилганини инкор этмаймиз
Сўнгги 2 йилда фаолияти тақиқланган ташкилотлардаги иштироки учун жазони ўтаётган шахслар сони 30 фоизга камайган. Бунга, жумладан, уларга қўйилган сунъий айбловларни олиб ташлаш билан эришилмоқда
Охирги икки йилда фаолияти тақиқланган ташкилотлардаги иштироки учун судланиб, жазони ўтаётган шахслар сони жами 100 фоиздан 30 фоизга камайган. Бунга оқлов, афв этиш йўллари ҳамда уларга қўйилган сунъий айбловларни олиб ташлаш билан эришилмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Сардор Каримов Kun.uz нашрига маълум қилди.
«Инкор этмаймиз, бу (сунъий айбловлар эълон қилиниши – Kun.uz изоҳи) ҳам бўлган. Лекин охирги 1,5 йил давомида, бунақа ҳолатларга йўл қўйилмаётганини шу соҳани назорат қилаётган бошқарма бошлиғи сифатида таъкидлаб ўтмоқчиман.
Маҳкумларга нисбатан сунъий равишда интизомий жавобгарлик қўлланган, уларнинг енгиллаштирилган тизимга ўтказилиши масаласида тақиқ бўлган. Бу ҳолатларга ҳам тўлиқ барҳам берилди», – дейди у.
0 изоҳлар
Изоҳ қолдириш